АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши янги санкциялар киритишга имкон берувчи қонун лойиҳасини имзолади, деб хабар бермоқда Meduza. Шунга қарамай, Оқ уйда ҳозирча Россияга қарши санкцияларни кучайтириш масаласи кўтарилмагани қайд этилган.
Шунингдек, Обама агар Россия зарур чораларни кўрса, АҚШ ҳозирги санкцияларни ҳам олиб ташлашга тайёрлигини алоҳида таъкидлаган. Обама томонидан имзоланган қонун Россияга қарши янги санкциялар киритиш, жумладан «Рособоронэкспорт» ва «Газпром» каби компанияларга нисбатан чекловлар жорий қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, ушбу ҳужжат Украинага АҚШ қуролларини етказиб бериш ва Украина ҳарбийларини тайёрлашга ҳам рухсат беради. Аввалроқ Обама маъмурияти вакиллари қонун бунга имкон берган бўлса ҳам, Украинага қурол етказиб беришга ҳозирланилмаётганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)