2015 йилда Ўзбекистонда рақамли телекўрсатувлар кенгатирилиши бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан белгилаб қўйилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
2015 йил 1 январдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг барча телеканаллари («Ўзбекистон», «Ёшлар», «Тошкент», «Спорт», «Маданият ва Маърифат», «Дунё бўйлаб», «Наво», «Маҳалла», «Кинотеатр», «Оилавий», «Диёр») учун рақамли форматда узатиладиган суткалик эфир ҳажми 24 соатни ташкил қилиши лозим. Истисно тариқасида «Болажон» телеканали 15, ва МТРКнинг 12 та ҳудудий бўлинмалари 18 соатдан эфирга чиқади.
«Наво» мусиқий телеканали 2015−2020 йилларда тўлиқ ўзини қоплашга ўтиши, «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб» ва «Кинотеатр» каналлари ва ҳудудий телерадиокомпанияларни молиялаштиришда эса худди шу даврда бюджетдан ташқари даромадларнинг ҳиссасини кўпайтириш кўзда тутилган
Изоҳ (0)