Россия Молия вазирлиги рубль ҳаддан ташқари нотўғри баҳоланмоқда деб ҳисоблашини ва шу сабабли валюта қолдиқларини сотувга чиқаришни бошлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, Россия Федерал ғазнасидаги валюта қолдиқлари ҳозирда 7 миллиард долларни ташкил этади. Молия вазири ўринбосари Алексей Моисеевнинг сўзларига кўра, вазирлик валютани зарур муддат ўтгунча сотишда давом этаверади.
17 декабрь куни доллар курси 72,7 рубль, евро эса 92,195 рублгача кўтарилган. Молия вазирлиги баёнотидан кейин эса доллар 62,268 рубль, евро 77,89 рублгача тушган. Ҳозирда доллар ва евро курслари 16 декабрь куни бозор ёпилган ҳолатдаги нархга деярли тенг ҳолатга келгани қайд этилган.
Изоҳ (0)