Рамзан Қодиров Украина шарқида курашаётганларга ёрдам бериш учун Чеченистон президенти лавозимидан кетишга тайёр. Бу ҳақда унинг ўзи Россиянинг «НТВ» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Рада депутатлари истаган гапларини айтишлари мумкин. Мен президентдан Донбассда курашаётган фуқароларга ёрдам беришим учун мени ушбу лавозимдан озод қилишини сўрамоқчиман. Айнан шундай ‘шайтон’лар тутиб йўқ қилиш керак, чунки уларда на ғурур, на виждон бор», − деди Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрига террорчилар ҳужум қилган бўлиб, уларга қарши операцияга Рамзан Қодиров шахсан ўзи бошчилик қилган. Кейинроқ Украина Радасининг баъзи депутатлари терактни ёқлаб фикр билдиргани хабар берилган.
Изоҳ (0)