Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан бошлаб транспорт воситалари ёнилғиси учун солиқ оширилади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Gazeta.uz»нинг хабар беришича, 2015 йил учун солиқ ставкаларининг энг юқори кўрсаткичлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан 4 декабрь куни имзоланган қарор билан тасдиқланган.
Унга кўра, бензин ва дизель ёнилғиси истеъмоли учун солиқ миқдори 25 сўмга (бир литр учун 265 сўмдан 290 сўмгача), суюлтирилган газ – 20 сўмга (бир литр учун 180 сўмдан 200 сўмга), сиқилган газ ҳам 20 сўмга (бир кубометр учун 220 сўмдан 240 сўмга) оширилади.
Автомобиль ёнилғиси истеъмоли учун солиқ ставкалари бутун Ўзбекистон ҳудуди учун ягона ҳисобланади.
Изоҳ (0)