Ўзбекистонда 2015 йил 1 январдан эътиборан мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори 600 сўмдан 750 сўмгача оширилади. Бу ҳақда «Gazeta.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистон Президенти томонидан 4 декабрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги» қарорида кўзда тутилган.
Абонент рақами учун тўлов 2012 йил 1 январда жорий этилган. Дастлаб ҳар бир абонент рақами учун тўлов миқдори 400 сўмга тенг эди. 2013 йил январида ушбу миқдор 500 сўмгача, 2014 йилда эса 600 сўмгача оширилган эди.
Ушбу маблағнинг 70 фоизи Ўзбекисон Давлат бюджетига, 30 фоизи эса, ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантиришга қаратилган инвестицион лойиҳа ва дастурларда мақсадли равишда фойдаланиш учун, Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитасига йўналтирилади.
Изоҳ (0)