Наманган вилоятида муқаддам судланган шахс бошқа бир фуқарога таҳдид қилиш ва автомобиль ўғирлашда айбланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда «На посту» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи муқаддам судланган 21 ёшли шахс Nexia русумли автомобилни тўхтатган ва унинг ёш бўлмаган ҳайдовчисидан манзилга элтиб қўйишни сўраган.
Автомобиль кимсасиз жойга етганида эса муқаддам судланган шахс ҳайдовчини таҳдид билан машинадан тушириб юборган ва ўзи бошқарувни қўлга олиб, ҳодиса жойидан кетган.
«Жабрланувчи юз берган ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилган ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари жиноятчини тезда қўлга туширишган. Энди 21 ёшли шахс яна суд қаршисида жавоб беради», – дейилади газета хабарда.
Изоҳ (0)