Киев ядровий давлат мақомини тикламоқчи эмас. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенко Австралиянинг ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Йўқ, бу бутунлай масъулиятсизлик бўлар эди. Ишонинг, ҳозирги замонда − 21-асрда хавфсизлик масалалари кучайиши ядро энергетикаси билан боғлиқ эмас. Бу 20-аср технологияси. Биз зўравонни ҳаммамиз бирлашибгина, бутун дунё ҳам Украинадаги каби бирдамлик кўрсатсагина енга оламиз», − деди Порошенко.
Аввалроқ Қрим ва Украина шарқидаги можаролар туфайли украиналик баъзи сиёсатчилар Киевнинг ядровий давлат мақомини тиклашни таклиф қилган эди. Эслатиб ўтамиз, Украина 1994 йилда Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаб, Собиқ Иттифоқдан мерос бўлиб қолган ядро арсеналидан воз кечган эди.
Изоҳ (0)