Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўз туғилган куни муносабати билан уюштирилган зиёфат дастухонида меҳмонлар олдига фақат Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан тайёрланган таомларни тортди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Айтишим мумкинки, бугун алмаштириб бўлмайдиган бирорта озиқ-овқат маҳсулоти, бирорта товар мавжуд эмас. Мен туғилган кунимда дўстларимни чақириб, столда фақат ўз маҳсулотларимиз қўйилиши учун махсус топшириқ бердим», − деди Медведев. Унинг сўзларига кўра, дастурхонга Кавказ пишлоғи, Қора денгиз балиқлари тортилган.
Эслатиб ўтамиз, Ғарбнинг Москвага нисбатан киритган санкцияларига жавобан Россия ҳукумати 2014 йил 7 август куни Австралия, Канада, Европа Иттифоқи, АҚШ ва Норвегиядан мол, чўчқа, парранда гўшти, балиқ, пишлоқ, сут ва мева-сабзавот маҳсулотларини олиб киришга бутунлай тақиқ қўйган эди.
Изоҳ (0)