Янги йил дастурхони учун «Цезарь» салатини тайёрлаймиз
Янги йил байрами кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Кўпчилик байрам дастурхонини безатиш ва таомлар тайёрлаш бўйича режалар тузишни бошлаб юборган бўлса ажаб эмас. Бу борада баъзи фойдали маслаҳатлар ва тавсиялар бериш мақсадида «Дарё» нашри Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи билан ҳамкорликда Янги йилга бағишланган лойиҳани ишга туширди.
Ушбу лойиҳа доирасида байрам дастурхонига тортиш мумкин бўлган таомлар рецептини тақдим этиб борамиз.Бугун менюда «Цезарь» салати
Ушбу салатни тайёрлаш учун тахминан 15—20 дақиқа вақт ва 13 233 сўм талаб этилади.
Зарур масаллиқлар
- 150 г «Айсберг» салат барги
- 100 г қайнатилган товуқ гўшти
- 60 г черри помидори
- 20 г пармезан пишлоғи
- 2—3 бўлак саримсоқ пиёз
- 30 г маринадланган кавар (каперси)
- 200 г майонез
Тайёрланиши
1. 150 г «Айсберг» салат баргини йирик бўлакларга бўлиб чиқамиз.2. 60 г черри помидорининг ҳар бирини тўрт бўлакка бўламиз.
3. 100 г қайнатилган товуқ гўштини тилим қилиб кесамиз.
4. Энди соусни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун 2—3 бўлак саримсоқ пиёз ва 30 г каварни майда қилиб тўғраймиз.
5. Ва 200 г майонез билан аралаштирамиз.
6. Сўнг барча масаллиқларни идишга солиб, соус билан аралаштирамиз.
7. Тайёр салатни ликопчага солиб, устига қирғичдан ўтказилган 20 г пармезан пишлоғидан сепамиз.
Салатимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!
Ушбу салатни тайёрлашда фойдаланилган маҳсулотларни Korzinka.uz супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Масаллиқлар нархлари билан қуйидаги жадвалда танишишингиз мумкин. Нархлар 8 декабрь ҳолатига берилган.Рукн ҳомийси — Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи.
Таомни тайёрлашда берган кўмаги учун Тошкентдаги Il Migliore ресторани ва шахсан бош ошпаз Усен Карсибаевга миннатдорчилик билдирамиз.Рукнимизнинг кейинги сонларида пицца, грилда пиширилган товуқ сони, рукколали салат ва бошқаларни тайёрлаймиз ҳамда ушбу таомлар билан байрам дастурхонини безаймиз.