Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ҳудудий семинар-тренинглар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда 2014 йилги сайловни ёритиш бўйича Тошкент шаҳар матбуот маркази хабар берди.
Шундай тадбирлардан бири Тошкент шаҳрида 126-Темирйўлчилар сайлов округига кирадиган участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ташкил этилди.
Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов ва бошқалар мамлакатимизда фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишлари учун конституциявий асослар яратилгани, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқи кафолатлангани, юртимизда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг мустақил институти – Марказий сайлов комиссия шакллантирилгани ҳамда унга конституциявий мақом берилгани таъкидланди. Ушбу механизмлар нуфузли халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Қайд этилганидек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда участка сайлов комиссияларига катта масъулият юкланади. Zero, ушбу бўғин участка бўйича сайловчилар рўйхатини тузиб, сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништириш ишлари олиб бормоқда. Рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда рўйхатга тегишли ўзгартишлар киритиш, сайлов куни ўз турар жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан сайлов конвертларини қабул қилиб олиш, аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этиш, овоз бериш бинолари ва сайлов қутилари ҳамда бошқа сайлов ашёлари тайёрлаб қўйилишини таъминлашда ҳам уларнинг асосий ишни бажаради. Участка сайлов комиссиялари, шунингдек, сайлов куни сайлов участкасида овоз беришни ташкил этади, сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади, сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни ташкил этиш масалалари юзасидан тушган ариза ва шикоятларни кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Бугунги кунда мамлакатимиздаги барча сайлов участкалари зарур техника ва алоқа воситалари билан жиҳозланган ҳамда аҳолига қулай бўлган биноларда жойлашган.
Сайлов участкаларида ногиронлар, ёш фарзанди бўлган ота-оналар, кексалар учун ҳам ўз сайлов ҳуқуқларини амалга ошириш учун барча шароит яратилган. Участка сайлов комиссиялари тегишли даврий матбуот ҳамда сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий адабиётлар ҳамда қўлланмалар билан таъминланган.
Семинар-тренингда мамлакатимиз сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги янгиликлар, хусусан, сайлов қонунчилиги талабларини бузганлик учун жавобгарлик масалалари, сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида халқаро стандартлар ва уларнинг миллий қонунчилигимизга имплементация қилиниши, бу борада участка сайлов комиссиясининг вазифалари ҳамда мазкур сиёсий тадбирни ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролига бағишланган маърузалар тингланди. Участка сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини қонун ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда очиқ, ошкора ва холислик мезонлари асосида ташкил этиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳ (0)