9 декабрь куни Тошкент шаҳридаги 1-сонли Мурувват уйида Жанубий Кореяга ўқув ташрифини амалга ошириб, бу мамлакатдаги интернатларнинг тажрибаларини ўрганган муассасаларнинг раҳбарлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда UzReport.
Қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилсиҳ вазирлиги ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ўртасида имзоланган келишув бўйича 24 ноябрдан 7 декабргача Мурувват уйлари раҳбарлари Жанубий Кореядаги бундай муасссаларнинг тажрибаларини ўрганиб қайтган.
Ушрашув иштирокчилари педагоглар оилалар билан кўпроқ ишлаши лозимлигини таъкидлаган. Имконияти чекланган болалар ҳам биринчи навбатда оила бағрида улғайиши лозимлиги эътироф этилган. Энг асосийси эса, ота-оналарни ногирон болаларни махсус муассасаларга топширишга ундаётган жамиятимизда ҳалигача мавжуд бўлган салбий муносабатни йўқотиш лозимлиги айтилган.
Тадбирда Мурувват уйлари фаолиятида инновацион технологиялардан фойдаланиш зарурлиги, қуёш батареялари ёрдамида муассасаларнинг ўз хўжаликларини ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)