1962 йилги тиббиёт йўналишида Нобель мукофоти совриндори Жеймс Уотсон Нью-Йоркдаги кимошди савдосида унинг медалини эгасига қайтариш учун сотиб олган Алишер Усмоновга миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда Спутник агентлиги.
«Мен унинг ДНК тузилмаси очилганидан кейин саратон касалликлари соҳасидаги тадқиқотларга бағишланган фаолиятимни юксак қадрлашидан далолат берувчи ушбу ишидан чуқур таъсирландим. Унинг бу совғаси ҳаётимнинг қолган қисмини янада самарали ўтказишимга, ушбу даҳшатли касалликка қарши дори излашни давом эттиришимга имкон беришини у билишини истардим», − деди Уотсон.
Эслатиб ўтамиз, россиялик миллиардер Алишер Усмонов 4 декабрь куни Нью-Йоркдаги Christie’s кимошди савдосида Уотсоннинг Нобель медалини 4,76 миллион долларга сотиб олган ва уни ўз отасини ҳаётдан олиб кетган саратонни даволаш усулларини излаш билан шуғулланган олимга қайтариб беришини маълум қилган эди. Ўз навбатида, америкалик биолог савдодан олинган 4,1 миллион долларни (қолган қисми кимошди савдоси уйига берилади) ўқув муассасаларига хайрия сифатида ишлатишини билдирган.
Изоҳ (0)