Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голландиялик саёҳатчи аёл Мэнон Оссевоорт Massey Ferguson русумли тракторда 2500 километр масофани босиб ўтиб, Жанубий қутбга етиб борди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

22 ноябрь куни Россиянинг «Новолазаревская» Антарктика станциясидан йўлга чиққан экспедицияда унга етти киши, жумладан Massey Ferguson вакиллари ҳамроҳлик қилди. Трактор двигателида деярли умуман носозлик юз бермаган. Гуруҳ чодирларда тунаган, трактор бошқарувини Оссевоорт вақти-вақти билан франсиялик шериги билан алмашиб турган.

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

Фото: motor.ru

38 ёшли аёл бундан аввал Жанубий қутбга ўзининг шахсий тракторида боришга уриниб кўрган. 2005 йил ёзида йўлга чиққан Оссевоорт жами 17 давлатдан ўтиб Кейптаунга етиб борган, бироқ Антарктидага борадиган кемага улгурмаган. Шундан кейин ортга қайтиб, умрининг тўрт йилини сарфлаган саёҳати ҳақида китоб ёзган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди