Голландиялик саёҳатчи аёл Мэнон Оссевоорт Massey Ferguson русумли тракторда 2500 километр масофани босиб ўтиб, Жанубий қутбга етиб борди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
22 ноябрь куни Россиянинг «Новолазаревская» Антарктика станциясидан йўлга чиққан экспедицияда унга етти киши, жумладан Massey Ferguson вакиллари ҳамроҳлик қилди. Трактор двигателида деярли умуман носозлик юз бермаган. Гуруҳ чодирларда тунаган, трактор бошқарувини Оссевоорт вақти-вақти билан франсиялик шериги билан алмашиб турган.
38 ёшли аёл бундан аввал Жанубий қутбга ўзининг шахсий тракторида боришга уриниб кўрган. 2005 йил ёзида йўлга чиққан Оссевоорт жами 17 давлатдан ўтиб Кейптаунга етиб борган, бироқ Антарктидага борадиган кемага улгурмаган. Шундан кейин ортга қайтиб, умрининг тўрт йилини сарфлаган саёҳати ҳақида китоб ёзган.
Изоҳ (0)