2012 йилда Ер ва Ойни боғловчи лифт қуриш режасини эълон қилган АҚШнинг LiftPort Group компанияси KickStarter тармоғидаги кампанияда 100 минг доллар маблағ тўплагач коинотда лифт қуриш лойиҳасини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Ердан Ойга лифт қуриш анча мураккаблиги туфайли тадқиқотчилар лифтни Ойдан Ерга қуриб келиш ғоясини илгари сурган. Унга кўра, PicoGravity Lab номли станция Ойнинг тегишли ҳудудига портни ўрнатади. Ундан чиққан тасма 250 минг километрлик йўл билан Ергача чўзилади ва Ерда ҳам тегишли ҳудудга ўрнатилади.
2020 йилгача ишга туширилиши режалаштирилаётган ускуна тўлиқ фаолиятинин бошласа, унинг ёрдамида тупроқ намуналари, ускуналар ва ҳаттоки одамларни ҳам ташиш мумкин бўлиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)