Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК — 2015 гуруҳ босқичидаги рақиби — Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийи Хуан Рамон Лопес истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси расмий сайтида хабар берилди.
Испаниялик мутахассис Саудия Арабистони терма жамоаси Форз Кўрфази Кубоги финалида мағлубиятга учрагандан сўнг терма жамоа бош мураббийи вазифасидан озод этилган. Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони мезбонлик қилган мусобақа финалида мезбонлар Қатар терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.
Саудия Арабистони Футбол Федерацияси расмий сайтига кўра, ҳозирча терма жамоа бош мураббийи вазифаси вакант бўлиб турибди. Мамлакат футболи расмийлари терма жамоанинг янги бош мураббийи номини Осиё Кубогигача эълон қилишини таъкидлаган.
Изоҳ (0)