Монакода ўтаётган Халқаро олимпия қўмитасининг 127-сессиясида Косово миллий олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитасининг тўлақонли аъзоси сифатида тан олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
«Косово Миллий олимпия қўмитаси бир овоздан Халқаро Олимпия қўмитасининг янги аъзоси сифатида маъқулланди», — деди ХОҚ президенти Томас Бах.
Шу тариқа, Косово спортчилари 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган ХXXI ёзги Олимпиада ўйинларида мустақил жамоа сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.
Маълумот учун, Косово олимпия қўмитасига 1992 йил асос солинган бўлиб, 30 дан зиёд миллий спорт федерацияларини бирлаштиради (шундан 13 таси олимпия спорт турлари).
Изоҳ (0)