Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда ижтимоий ҳаётда фаол қатнашаётган ёш оилаларга «Камолот уйлари»нинг топшириш маросими ташкил этилди. Бу ҳақда «Камолот» ЁИҲнинг расмий сайтида хабар берилди.
Жорий йилда Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ шаҳарлари, Бўстонлиқ ва Оҳангарон туманларида «Камолот уйлари»дан жами 135 таси ёш оилаларга топширилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан ёш оилаларни қўллаб-қуватлаш мақсадида жорий йилнинг 6 декабрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида шаҳар ҳокимлигининг саъй-ҳаракатлари билан «Камолот» ЁИҲ фаоллари бўлган ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредитлар асосида тўрт қаватли 20 та хонадондан иборат «Камолот уйлари»нинг калитлари топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари, кекса отахон ва онахонлар, «Камолот» ЁИҲ фаоллари қатнашди.
Ушбу уйларда барча қулайликлар мавжуд бўлиб, хонадонлар табиий газ, иссиқ ва совуқ сув, телефон алоқаси, электр энергияси билан тўлиқ ва узлуксиз таъминланган.
Изоҳ (0)