НАТО миссияси ҳисобланган Болтиқ ҳаво полициясининг патруль самолётлари Латвия чегаралари яқинида аниқланган Россиянинг 7 та ҳарбий самолётини кузатиб қўйиш учун ҳавога кўтарилди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Латвия Миллий қуролли кучлар Twitter орқали маълум қилишича, бетараф ҳудудда Россиянинг битта Ан-72, иккитадан Il-76, Ан-12 ва Ан-26 самолётлари аниқланган.
Қайд этилишича, аввал ҳам Россия ҳарбий самолётларининг огоҳлантирмай учиши туфайли НАТО қирувчи самолётлари икки марта ҳавога кўтарилган.
Изоҳ (0)