АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри яқинида, Мэриленд штатида жойлашган Гейтерсберг шаҳри ташқарисидаги уй устига икки моторли кичик шахсий самолёт қулаб тушди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Натижада самолёт бортида бўлган уч киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Кейинроқ ўша пайтда уйда бўлган аёл ва унинг икки фарзанди ҳам вафот этгани аниқланган. Оиладаги эркак ва бир бола омон қолган.
https://www.youtube.com/watch?v=N-1_6VCJrSs
Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум эмас. Самолёт керакли баландликни ушлаб тура олмагани тахмин қилинмоқда. Транспорт хавфсизлиги миллий бошқармаси суриштирув ишларини бошлаган.
Изоҳ (0)