«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси мутахассислари Бирлашган Араб Амирликларининг дубай шаҳрида Boeing компанияси томонидан ташкиллаштирилган ҳаво кемаларига юк ортиш ва оғирлик маказини белгилаш бўйича ўргатувчи курсларни тинглаш жараёнида муваффақиятли қатнашди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Миллий авиакомпания матбуот хизматининг хабар беришича, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Ташиш ва ерусти хизматини ташкиллаштириш бошқармаси ходимлари билан бирга яна турли авиакомпанияларнинг 40 га яқин мутахассислари ўқув жараёнида иштирок этган. Boeing ўқув маркази ходимлари тингловчиларни ҳаво кемаларида, жумладан Boeing компанияси самолётларида оғирлик марказини аниқлаш усуллари ва воситалари билан таништирган.
Бундан ташқари, тингловчиларга Boeing, ИАТА, JAA (Joint Aviation Authorities Training Association), FAA (Federal Aviation Administration) ҳужжатлари билан ишлаш уларнинг ўзаро алоқалари таъкидланган ҳолда ўргатилди. Ҳар бир босқичдан сўнг бажарилган амалий машқларнинг натижаларига мураббийлар томонидан тегишли изоҳлар берилди.
Изоҳ (0)