Франция президенти Франсуа Олланд 6 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин билан олдиндан режалаштирмаган учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
Қозоғистонга уюштирилган расмий ташрифдан қайтаётиб Олланд Москвада Путин билан кўришишни ихтиёр қилгани ҳақида Le Parisien нашри маълум қилган. Иккала президент матбуот хизматлари бу ҳақда ахборот бермаган.
Учрашув давомида қайси масалалар кўтарилгани ҳозирча номаълум. Украинадаги вазият туфайли Франция етказиб беришдан бош тортаётган вертолёт учиб-қўнишига мўлжалланган «Mistral» кемалари мавзусига тўхталиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)