Нью-Йорк аппелляция суди ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар томонидан берилган шимпанзега инсон ҳуқуқлари юзасидан муносабатда бўлиш ҳақидаги даъвони рад этди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Адвокат Стивен Вайс 26 ёшли Томми лақабли шимпанзе ўзининг ҳозирги хўжайинидан озод қилиниб, қўриқхонага берилиши учун унинг ҳуқуқлари тан олинишини талаб қилган эди. Аввалроқ у шимпанзеларни ўз ҳаётини қандай яшашни ўзлари ҳал қила оладиган жонзотлар эканлигини маълум қилган эди.
Бироқ суд Томми ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига ололмаслиги туфайли қонуний ҳуқуқларга ҳам эга бўлолмайди, деган хулосага келган. Ҳайвонлар ҳуқуқлари учун курашувчилар бу қарор юзасидан юқори инстанцияга арз қилишларини маълум қилган.
Изоҳ (0)