Голливуд актрисаси Анжелина Жоли суратга олиш студиясига киришдан олдин ўз мухлислари учун вақт ажратиб, улар билан фотосуратга тушди ва дастхатлар тарқатди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
Қайд этилишича, кўпчиликни актриса ўз мухлисаларидан бири билан селфига тушиш учун тиз чўккани ҳайратга солган.
Ноодатий бош кийимида бўлган бир қиз девор олдида муқовасида Жолининг суратлари босилган журналлар билан ўтирган вақтда акстриса унинг ёнига келиб тиз чўккан ҳолда унинг фотоаппаратида бир нечта суратга тушган. Мусхлиса бу ҳолатни кўриб йиғлаб юборган.
Изоҳ (0)