«Туркистон» санъат саройида Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ йигит-қизларга «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Тадбир иштирокчилари Мустақиллик майдонида бўлиб, ҳуррият, порлоқ истиқбол ва эзгу ниятлар рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Маросимда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодга жаҳон андозалари даражасида билим бериш, уларнинг касб эгаллаши, спорт билан шуғулланиши, ўз салоҳияти ва интилишларини рўёбга чиқариши учун кенг имкониятлар яратилгани алоҳида таъкидланди.
Тадбирда мукофотланган йигит-қизлар ёшларга кўрсатаётган доимий эътибори ва ғамхўрлиги учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам Ўзбекистон равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида астойдил меҳнат қилишини таъкидлади.
Сарой фойесида Ўзбекистонда ёшлар сиёсатига доир ислоҳотлар самаралари акс этган расмлар, ёш иқтидор соҳиблари томонидан эришилган илм-фан ютуқлари, улар ясаган миллий ҳунармандлик намуналари кўргазмаси ташкил этилди.
Тақдирлаш маросими ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)