Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Ўзбекистон вакиллари нимчорак финалда Францияга қарши баҳс олиб боришди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиннинг 9-дақиқасида Қудрат Худойқулов ҳисобни очган бўлса, Муҳаммадазиз Арапов биринчи бўлим тугаши арафасида ҳисобни мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда Ҳайдарали Турсунбоев ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ногиронлар терма жамоаси ЖЧнинг чорак финал йўлланмасини йўлга киритди. Умархўжаев ва Қориев шогирдлари ярим финал йўлланмаси учун Анголага қарши майдонга чиқадилар. Улар нимчорак финалда Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этдилар.
Изоҳ (0)