Бугун, 5 декабрь куни жорий йилнинг 23 сентябрида бошланиб 24 ноябрь куни ўз ниҳоясига етган «Мулоқот юлдузи» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир Тошкент шаҳридаги «Muloqot.Uz кафеси»да ўтказилди.
Ушбу танлов «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг Android-қурилмалар учун мўлжалланган дастурида ўтказилди ва унда иштирок этиш учун «Мулоқот» дастурига сурат юклаш ҳамда «юлдуз»лар тўплаш зарур эди. Якуний натижаларга кўра танлов ғолиблари дея қуйидаги суратлар муаллифи бўлган уч нафар киши эълон қилинди.
«Мулоқот юлдузи» танловида биринчи ўринни қўлга киритган Ситора Бахтиёровна Samsung Galaxy S5 смартфонининг соҳибасига айланди.
Иккинчи ўрин соҳибаси Муниса Муртазаевага эса Samsung Galaxy S4 mini смартфони тақдим этилди.
Афсуски, учинчи ўринни эгаллаган Илёс Каримов тақдирлаш маросимига ташриф буюрмади. Танловда иштирок этиш шартларининг олтинчи бандига кўра, тақдирлаш маросимида иштирок этмаган ғолиб совриндорлар қаторидан четлатилади.
«Мулоқот юлдузи» танловининг биринчи ва иккинчи ўрин соҳибаларига қисқа саволлар билан мурожаат қилдик. Қуйида уларнинг танлов ва унда ғолиб бўлиш ҳақидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин.
«Мулоқот юлдузи» танлови ҳақида қаердан хабар топдингиз?
Ситора: Мен ўзим «Мулоқот» ижтимоий тармоғининг аъзосиман. Ушбу тармоқдан фаол фойдаланиб тураман ва танлов ҳақида ҳам шу ердан хабар топдим.Муниса: «Мулоқот» ижтимоий тармоғидан фойдаланадиган дўстларимдан хабар топдим.
Суратингизга бунча кўп «юлдуз»ларни қандай тўпладингиз?
Ситора: «Юлдуз»ларни асосан дўсталарим ёрдами билан тўпладим. Шунингдек, водийга ҳам бордим ва у ердаги дўстларим ҳамда қариндошларим менга «юлдуз» тўплашда ёрдам беришди.Муниса: Синфдошларим, курсдошларим, ҳамкасбларим ёрдам беришди.
Танлов соврини бўлган Android-смартфонингизни нима қиласиз?
Ситора: Ўзим фойдаланаман.Муниса: Албатта ўзим ишлатаман.
Танлов ҳақида фикрингиз?
Ситора: Танлов ҳаққоний ўтказилди. 1-ўринга лойиқ эдим, билардим (кулади).Муниса: Танлов яхши, зўр ташкил этилган.
Танловга ишонмаслик сабаб унда иштирок этмаганларга нима дея оласиз?
Ситора: Танлов ҳаққоний ўтди. Буни «Мулоқот» ижтимоий тармоғи ва мобил дастурига жойлайдиган суратларимиздан ҳам кўришингиз мумкин.Муниса: Ҳаққоний экан. Бошида ғолиб бўлсам ҳам совринни беришмаса керак, деб ўйлагандим. Чунки бундан аввал ҳеч қандай танловларда ғолиб бўлмаган эдим. «Мулоқот» танловларида ғолиб бўлсангиз, совринларингизни беришар экан. Бунга ишондим (кулади).
«Мулоқот» ижтимоий тармоғи бу каби танловлар ва учрашувларни тез-тез ташкил этиб туради. Сиз ҳам бундай танлов ва тадбирларда иштирок этишни истасангиз, «Мулоқот» ижтимоий тармоғига аъзо бўлинг ва мулоқотга киришинг!
Изоҳ (0)