Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мурод Асқаров ушбу мамлакат Қироли Абдул Ҳалим Муаззам Шоҳга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Маросим якунида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Малайзия Қироли ўзбек халқининг бой тарихий-маданий меросини, шунингдек икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни эътироф этди.
Суҳбат сўнгида Қирол Абдул Ҳалим Муаззам Шоҳ Малайзия икки томонлама муносабатларнинг барқарор ривожланиши тарафдори эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият ва фаровонлик тилади.
Изоҳ (0)