«Халқаро инновациялар кўрсаткичи 2014» маърузасига кўра, Ўзбекистон инновацион ривожланиш бўйича халқаро рейтингда ўз кўрсаткичлари бўйича ўтган йилгидан беш поғона юқорилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу рейтинг Корнел университети, INSEAD бизнес мактаби ва Халқаро интеллектуал мулк ташкилоти томонидан 2007 йилдан буён тузиб келинади.
«Халқаро инновациялар кўрсаткичи»ни тузишда мавжуд манбалар, инновациялар олиб бориш учун шароитлар ҳамда бу борада қўлга киритилган амалий натижалар ҳисобга олинади.
Жами 143 давлатдан иборат рейтингда Ўзбекистон 128-ўринни эгаллади.
Швейцария, Буюк Британия ва Швеция юқори учликка кирган бўлса, энг сўнгги ўринларни Яман, Того ва Судан банд этди.
Изоҳ (0)