Ўзбекистонлик фигурали учувчи Жамшид Тошмуҳаммедов Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ташкиллаштирилган «Санта Клаус кубоги − 2014» халқаро мусобақасида совриндор бўлди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ўғил болалар ўртасида Basic Novice A йўналишида Ўзбекистон вакили 16,55 балл билан учинчи ўринни эгаллади ва бронза медалини қўлга киритди.
Ушбу йўналишда биринчи ўринни австриялик Мозес Жозеф 28,93 балл билан эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин 24,20 балл тўплаган Украина вакили Даниил Левочкинга насиб этди.
Изоҳ (0)