Беринг денгизида чўкиб кетган Жанубий Кореянинг «Orion 501» балиқ тутувчи кемасига тегишли тўртта пуфлаб шишириладиган қутқарув қайиғи экипаж аъзоларисиз топилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Orion 501» балиқчи кемаси 1 декабрь куни Беринг денгизида чўкиб кетган. 60 кишидан кўпроқ экипаж аъзолари асосан Жанубий Корея, Филиппин ва Индонезия фуқароларидан иборат бўлган. Бортда бўлган россиялик инспектор ва яна олти киши қутқарилган. Бир киши ҳалок бўлган, қолган 53 киши бедарак йўқолган.
Жанубий Корея ҳукумати кема ҳалокатидан жабрланганларни қутқаришда ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилган. 2 декабрь куни қидирув ишларига қўшилган АҚШ самолёти ҳалокат ҳудудида айланиб учган, бироқ кўриш қийинлиги боис ҳеч нарса топа олмаган.
Изоҳ (0)