«Валенсия» клуби «Барселона»га қарши ўйинда каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессига шиша идиш отган мухлисни топиб, уни умрбод стадионга киришдан маҳрум қилишга ваъда берди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Меҳмонлар ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс томонидан киритилган ягона голни нишонлаш вақтида трибунадаги мухлислардан бири томонидан улоқтирилган шиша идиш Мессининг бошига теккан. Аммо ҳакам бу вазиятни кўрмай қолди. Бунинг устига, ҳакамга бу вазиятни билдириб эътироз қилган Мессини сариқ карточка билан «сийлади».
«Клуб кечирим сўрайди. Биз Мессига шиша идиш улоқтирган мухлисни қаттиқ қоралаймиз. Уни топиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ўша мухлис ким бўлишидан қатъи назар, бир умр стадионга киришдан маҳрум қилинади. ‘Валенсия’ бу борада амалдаги қонунчилик бўйича иш кўради», - дейилади клуб баёнотида.
Изоҳ (0)