Бразилиянинг Жуис-ди-Фора шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 9 турдан иборат Х жаҳон чемпионатининг 5-тури якунланди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
7 ёшгача бўлган болалар мусобақасида ўзбекистонлик Исломбек Синдоров 5 имкониятдан 4,5 очко тўплаган ҳолда ҳиндистонлик Дев Шоҳ билан биргаликда етакчилик қилмоқда. Иккала етакчи тўртинчи турда ўзаро дуранг қайд этган.
Исломбекнинг акаси Жавоҳир Синдоров эса 9 ёшгача бўлган болалар мусобақасида 5 имкониятдан 5 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. Ушбу баҳсларда Англия вакили ҳам 100 фоизлик натижа кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)