Инқилобий органик светодиодлар технологияси янги келажак телевизорларининг пайдо бўлишига олиб келди. Юпқа корпус, тасвир сифати, материаллар — булар OLED телевизорларини фарқлантириб турадиган кўрсаткичларнинг бир нечтаси холос, деб хабар қилади LG компанияси.
Биринчидан, OLED телевизорларининг асосий афзаллиги унинг юпқа корпусидир. LED-телевизорларидаги экранлар орқадан ёритилади, ЖК-матрицалар эса тасвирни шакллантирар экан, бу ёруғликни қанчалик ўтказиши ёки ўтказмаслиги даргумон. OLED-телевизорларида матрица ундан электр токи ўтказилаётганда ёруғликни ўзи беради. Натижада бу экран қалинлигига таъсир кўрсатади — LG CURVED OLED TV телевизори LED’даги 30 мм ўрнига атиги 4,3 мм қалинликка эга. Бундан ташқари, OLED телевизори 55 дюймли диагоналда атиги 7,5 килограмм оғирдир.
Иккинчидан — тасвир. OLED телевизорларида ранг ҳар бир светодиод орқали шакллантирилади. LED-экранлари эса ёритгични ЖК-матрица орқали ўтказиш йўли билан ранг ҳосил қилади. Шундай қилиб, OLED экранида табиий рангларга эришиш мумкин. Бундан ташқари, органик светодиодларда «туганмас» контрастлик мавжуд бўлиб, бу рангларнинг етказилишига таъсир кўрсатади.
LG CURVED OLED TV телевизори ўта юқори тасвир сифати билан лол қолдиради. Бунинг боиси — бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ёритадиган светодиодлар, шунингдек, патентланган WRGB технологиясидир. 4 рангли пиксель технологияси (оқ/қизил/яшил/кўк) табиий ранг ўтказилишини яратади, Smart Sound режими эса исталган контентга тўғри келадиган товуш эквалайзерини мустақил танлайди.
Учинчидан — атроф-муҳит ҳақида ғамхўрлик. OLED телевизорларининг кам энергия истеъмоли телевизорни ишлаб чиқаришга, ўраш ва ишлатилишига кетадиган энергия сарфининг сезиларли даражада камайтирилиши билан биргаликда, органик светодиодлар технологияси ҳақида экологик хавфсизлик масаласида энг илғор технология деб айтишга имкон беради.
Бошқа замонавий телевизорлардан фарқли равишда, LG CURVED OLED TV инсон кўзининг тўр пардаси радиусини инобатга олган ҳолда махсус ишлаб чиқилган, бунинг натижасида кўриш бурчаги 170 даражагача оширилган. Шунингдек, бебаҳо устунликлардан яна бири тасвирнинг ҳаттоки энг тез ҳаракатланадиган саҳналарда ҳам ўта юқори контрастга (10 000:1) эгалигидадир.
Технологияларнинг бундай бирикмаси тасвир сифатини янги босқичга кўтаради ва экранда кечаётган воқеа-ҳодисаларга яна ҳам чуқурроқ кириб боришга имкон беради.
Шунингдек, LG CURVED OLED TV да 3D тасвир соғлиқ учун бирон-бир салбий оқибатларсиз, мутлақо хавфсиздир: эгик OLED телевизорларида электромагнит нурланишлар ва доимий пириллашлар мутлақо йўқ. 3D кўзойнаклар эса жуда замонавий ва енгил ишланган, уларга қувватлагич ҳам керак эмас.
Изоҳ (0)