Ҳозиргача Термиз шаҳар ИИБ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан 15 мингдан ортиқ фуқарога янги биометрик паспорт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Айни вақтда шаҳарда ўтказилган текширишлар мобайнида 300 нафардан зиёд киши паспортсиз яшаётгани, 257 кишининг паспортида эса амал қилиш муддати якунига етгани аниқланган. «Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди», — дейилади газета хабарида.
Бундан ташқари, олти киши яшаш жойида рўйхатдан ўтмай, паспорт тартибини бузиб яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам аниқланиб, улар Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юборилган.
Умуман, Термиз шаҳар ИИБ ХЧКФРБ томонидан паспорт қоидасини бузганларга нисбатан жарималар солиниб, 78 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилган.
Изоҳ (0)