Филиппиннинг Лусон оролидаги Кесон-Сити шаҳрида бўлиб ўтган «Мисс Ер – 2014» гўзаллик танловида мезбон давлат вакиласи Жеми Хэррель ғолиба деб топилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
20 ёшли филиппинлик қиз саккиз финалчи иштирокидаги якуний босқичдаги интеллектуал танлов якунларига кўра «Мисс Ер – 2014» деб топилди. У ҳакамларнинг глобал исиш муаммоларини ечиш учун қандай ёрдам бера олиши ҳақидаги саволга болаларни бунга ўргатишини айтиб жавоб қайтарди.
Иккинчи ўрин ва «Мисс Ҳаво» унвони АҚШ вакиласи Андреа Ньюга, учинчи ўрин ва «Мисс Сув» унвони венесуэлалик Мария Александра Родригезга, тўртинчи ўрин ва «Мисс Олов» унвони россиялик Анастасия Трусовага топширилди.
Изоҳ (0)