Фаластин миллий маъмурияти Исроилни яҳудий миллатининг давлати сифатида тан олмайди. Бу ҳақда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши олдида эълон қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Биз Исроил давлатини тан оламиз, бироқ яҳудий давлатини тан олмаймиз. Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги вазият жуда хавфли, ортиқ бундай давом эттириб бўлмайди. Фаластинликлар учун энг хавфлиси – статус-квони сақлаб қолиш», − деди Аббос.
Эслатиб ўтамиз, Исроил оммавий ахборот воситалари шу кунларда мамлакат парламентида Исроилга яҳудий миллатининг давлати мақомини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини хабар бермоқда.
Изоҳ (0)