Англияда Россиянинг «Локомотив» клубининг собиқ футболчиси Руслан Пименовнинг қизи «дунёдаги энг гўзал қизалоқ» деб аталмоқда. Бу ҳақда Mirror’га асосланиб «Segodnya.ua» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Кристина Пименова уч ёшидан бошлаб моделлик мактабида шуғулланиб келади. 9 ёшли қизча ҳозиргача Vogue, Armani, Dolce&Gabbana каби брендларнинг фотосессияларида қатнашишга улгурган.
Кристинанинг онаси Гликерия Широкова ҳам собиқ модель ҳисобланади. У қизининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини юритади. Кристинанинг Instagramдаги обуначилари сони 316 мингдан ортиқ бўлса, Facebook’да 2 миллиондан кўпроқ мухлис йиққан.
Изоҳ (0)