Reuters агентлигининг Алберт Эйнштейн номидаги шифохона матбуот хизматига таяниб маълум қилишича, бразилиялик афсонавий футболчи Пеленинг аҳволи яхшиланишига қарамай, у ҳамон реанимацияда, деб хабар бермоқда ТАСС.
Душанба, 24 ноябрь куни 74 ёшли футболчининг сийдик йўлларида муаммолар пайдо бўлгани боис у Сан-Паулудаги шифохоналарнинг бирига ётқизилган эди.
27 ноябрь куни Пеленинг матбуот котиби Хосе Родригес футболчининг реанимация бўлимига ўтказилгани билан боғлиқ ахборотни рад этиб, Пеле қулайроқ хонага кўчирилганини айтди. Шу куни бразилиялик фахрийнинг ўзи ҳам Twitter орқали ўзини яхши ҳис қилаётганини, ҳозирданоқ келаси йил учун тадбирлар режасини ишлаб чиқа бошлаганини маълум қилди.
Бироқ кейинроқ SporTV Пеленинг аҳволи тўсатдан ёмонлашгани ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, футболчининг организми антибиотиклар билан даволашга жавоб қайтармаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, шифохона матбуот хизмати Пеленинг аҳволи анча яхшиланганини хабар берди.
Изоҳ (0)