2014 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонун билан Хўжалик процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилиб, 2014 йил 1 сентябрдан хўжалик судларида суд мажлисларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш имконияти яратилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Эндиликда бошқа ҳудуддаги суд мажлисига бориш, ортиқча вақт ва маблағ сарфлаш каби ташвишлар деярли барҳам топди. Ўтган даврда 700 га яқин суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилди.
1,5 мингга яқин иштирокчи масофавий суд процессларида қатнашиб, уларнинг ўртача 320 миллион сўмдан ортиқ маблағи тежаб қолинди.
Изоҳ (0)