Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси ушбу ҳафтада Узоқ Шарқдаги Хабаровск шаҳридан келтирилган янги жониворлар билан бойитилди, деб хабар бермоқда ҳайвонот боғи расмий сайти.
Маълум қилинишича, битта урғочи силовсин, учта бўри ҳамда иккита Ҳимолай айиғи болалари эндиликда Тошкент ҳайвонот боғида яшайди.
Ҳайвонот боғи вакиллари ташрифчилар янги ҳайвонларнинг қафасларига ҳам целлофан пакетлар, полиэтилен буюмлар ва уларнинг соғлиғига зарарли бошқа нарсаларни улоқтирмаслигига умид билдирган.
Изоҳ (0)