Adidas Лионель Месси учун махсус бутсалар ишлаб чиқарди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Бутсага Аргентинадаги Росарио шаҳри шарафига Mirosar10 деб ном берилди. Mirosar сўзи испан тилидан таржима қилинганда «Менинг Росариом» деган маънони билдиради.
Месси айнан Росарио шаҳрида туғилган, илк футболга ўша ерда қадам қўйган.
Бутсанинг асосий ранглари сифатида зарғалдоқ (тўқ сариқ) ва яшил ранглари танланган. Бу Лионель ёшлигида ўйнаган жамоанинг асосий ранглари ҳисобланади.
Mirosar10 патагига эса Росарио харитаси тасвирланган. Унда асосий урғу ташландиқ ҳолатга келиб қолган «Батальон» ҳарбий базасига қаратилган. Месси ва унинг дўстлари ушбу ҳарбий базанинг деворидан ошиб, футбол ўйнашга борган.
Изоҳ (0)