Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Синчхон округида жойлашган америкаликларнинг Корея яриморолидаги уруш вақтидаги ваҳшийликларига бағишланган музейга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда КХДРнинг Корея марказий ахборот агентлиги.
«Америкалик империалист зўравонлар томонидан Синчхонда уюштирилган қирғин уларнинг қонхўрликдан завқ олувчи одамхўр ва қотиллар эканлигидан яққол далолат беради», − деди Ким.
Унинг сўзларига кўра, америкаликлар вақт ўтиши билан янада маккор ва айёр бўлиши мумкин, лекин уларнинг зўравон табиатини ўзгартириб бўлмайди. Ким Чен Ин шунинг учун ҳам КХДР халқини аксиламерика ва аксилимпериячилик руҳида тарбиялаш лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)