Google компанияси Нью-Йоркнинг «Таймс-сквер»идан ўрин эгаллаган дунёдаги энг катта реклама дисплейида ўз маҳсулотларини намойиш қила бошлади. Бу ҳақда The Verge хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ушбу дисплейнинг баландлиги 23,5 метр, узунлиги эса 98,5 метрни ташкил этади. У 2368×10 048 пикселли бўлиб, унда 24 миллионта пиксель мавжуд. Ҳозирда ушбу дисплейда Google Maps ва Android каби маҳсулотларнинг рекламаси давом этмоқда.
Унда Google’нинг Android роботларини ҳам кўриш мумкин. Хоҳловчилар ўзларининг Android роботларини чизишса ва уни ушбу дисплейда кўрсатилишини томоша қилишса ҳам бўлади. Шу билан бирга, дисплей остида Android роботларининг макетлари ҳам мавжуд.
Маълумотларга кўра, ушбу дисплейни ижарага олган илк компания Google ҳисобланади ва компаниянинг рекламалари январь ойининг сўнгига қадар бу дисплейда намойиш қилинади.
Изоҳ (0)