«Эвертон» ҳужумчиси Самуэль Это’О уйланди. Тўй маросими Италиянинг унча катта бўлмаган Комо шаҳрида бўлиб ўтди, деб хабар беради «Stadion.uz» Sky Sport Italia маълумотига таяниб.
33 ёшли футболчи шу пайтгача бирга яшаб келган Жоржеттага уйланди, келин бўлмиш бу аёл Это’Одан тўрт фарзанд кўрган. Тўйда шаҳар меридан ташқари, футболчининг яқин дўстлари қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, Самуэль Это’О «Реал», «Барселона», «Интер» ва «Челси» жамоаларида ўйнаган.
Изоҳ (0)