2010 йилдан буён энг катта интернет қидирув хизматига нисбатан монополияга қарши тергов олиб бораётган Еврокомиссия Google’ни бўлиш режасини тайёрлади. Бу ҳақда Европа комиссияси режасининг қораламасига асосланган Financial Times маълумотига таяниб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Интернет қидирув хизматини бошқа хизматлардан озод қилиш Google ҳукмронлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, дейилади ҳужжатда. Режа келгуси ҳафта бошига қадар тайёр бўлиши, овоз бериш жараёни эса пайшанба куни ўтказилиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ, Европа Иттифоқининг рақамли иқтисодиёт бўйича янги нозири Гюнтер Эттингер бир неча маротаба Google’ни муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган матнни тақдим этаётгани учун жазолашга чақирган эди. Гюнтер маълумот қидирилаётганда нейтраллик сақланиб қолишини, шунингдек, автомобилларда Google дастурларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни ёқлаб чиққан эди.
Маълумот учун, Европа компанияларининг Google устидан шикоятлари 2010 йилда мазкур қидирув хизматига нисбатан тергов бошланишига асос бўлганди. Жорий йилнинг февраль ойида Еврокомиссия ва Google бу борада ўзаро муросага келганди.
Изоҳ (0)