Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой туз ишлаб чиқариш ва савдоси устидан милоддан аввалги VII асрда ўрнатилиб, ҳозиргача сақланиб келаётган давлат монополиясини бекор қилади. Ушбу қарор ҳукуматнинг бозор ислоҳотлари ўтказиб, бюрократияга қарши курашиш борасидаги ҳаракатлари билан боғлиқ, деб хабар бермоқда «Ведомости» Financial Times маълумотига таяниб.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Яқин орада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар тузни нафақат China National Salt Industry давлат компанияси, балки бошқа провинциядаги истеъмолчиларга ҳам тўғридан-тўғри сотиш имконига эга бўлади.

Хитой ОАВларида қайд этилишича, 2016 йилдан бошлаб туз нархи либераллаштирилади, 2017 йилдан эса тадбиркорликнинг ушбу соҳаси билан шуғулланишни истаганларига янги лицензиялар берилади.

Аввалгига қараганда ҳозирда мамлакатда туз соҳасининг роли анча пасайган. Хусусан, Beijing Orient Agribusiness Consultant ходими Ма Ванфеннинг сўзларига кўра, туз ишлаб чиқариш ва сотиш миллий даромад манбаларининг жуда кичик қисмига тенгдир. «Шунинг учун ҳам бюрократия занжирига кўп одам жалб этишга ҳожат йўқ», — деди Ма Ванфен.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга туз етказиб берувчи ва бу соҳани назорат қилувчи China National Salt Industry компанияси айни дамда давлат ёрдамига эҳтиёж сезмоқда. 2012 йилда мазкур компания учун субсидиялар миқдори 720 миллион юань (118 миллион доллар)ни ташкил этган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди