Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

149 кун олдин волейбол залига ўйинни томоша қилиш учун киришга уринганида ҳибсга олинган эронлик қиз кеча 24 000 фунт стерлинг (қарийб 37 658 доллар) гаров эвазига озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Daily Mail маълумотига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.

Гунче Гавами. Фото: AP

Гунче Гавами. Фото: AP

Лондон Университети талабаси бўлган 25 ёшли Гунче Гавами мазкур йилнинг июнь ойида Теҳронда ўтказилган Эрон — Италия халқаро учрашувини кузатмоқчи бўлган. Бироқ ўшанда аёлларга эркаклар ўртасида ўтказилаётган матчни томоша қилишга рухсат берилмаган эди. Стадион остонасида қолиб кетган бир гуруҳ аёллар бу борада ўз норозилигини билдирганди.

Ушбу норозиликни «ҳукуматга қарши норозилик намойиши» деб ҳисоблаган Эрон полицияси аёлларни бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Ҳеч қандай айби бўлмай туриб, бундай жазога тортилганидан норози бўлган Гунче Гавами қамоқда икки бор очлик эълон қилди. Ўтган вақт давомида эса дунёнинг турли бурчакларидан аёлларнинг оқланишини сўраб ёзилган юз минглаб (720 минг) мактуб жўнатилди.

Энди эркинликка чиққан Гавамига икки йил Эрон ҳудудидан чиқиш тақиқлаб қўйилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Бизнес
Amazon, Meta, Alphabet ва Microsoft ходимларни қисқартириш учун 10 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди
Маҳаллий
Тошкентда автокран қулаши оқибатида машинист вафот этди (видео) 
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради