Наманган вилояти Норин туманида Nexia автомобилини ўғирлаган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Автомобиль эгаси ўз мулки йўқолиб қолганини пайқагач, бу ҳақда тезда ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилшш органлари томонидан амалга оширилган тезкор режа натижасида ўғри қўлга олинган.
У қилган ишидан тўлиқ пушаймон эканлигини айтиб, бу жиноятга машинада айланишни орзу қилгани сабабли қўл урганини маълум қилган.
Изоҳ (0)